Ҳозиргача Эронда ҳарбий ҳаракатлар натижасида камида 1332 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди — Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний.
Унинг бошқа баёнотлари:
▪️ Эронда 13 та тиббиёт муассасаси ҳужумга учради, 20 дан ортиқ мактаб зарар кўрди;
▪️ АҚШ ва Исроил Эрондаги тинч аҳолига атайлаб зарба бермоқда;
▪️ Эрон уруш ва эскалацияни истамайди, лекин ҳеч қачон таслим бўлмайди;
▪️ Теҳрон тинч аҳолига зарба бермайди, ҳарбий бўлмаган нишонларга зарба бериш ҳақидаги хабарларни текширади;
▪️ Эрон ҳеч қачон ташқи кучларнинг мамлакат ички ишларига аралашишига йўл қўймайди.