Ўзбекистонда сафарбарлик чақирув резервининг (1 ойлик ҳарбий хизмат) тўлов бадали меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробарига (6 млн 860 минг сўм) тенг. Бу ҳақда 18-август куни АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди.
Хизматга олинганлар пулни бирйўла тўлиқ ҳажмда ёки 1 йил ичида бўлиб тўлаши мумкин.