Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳовли декорацияси: Ўзбекистон COP29'да ўзига хос павильон яратди

Ҳовли декорацияси: Ўзбекистон COP29'да ўзига хос павильон яратди

Эртага, 11 ноябрь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида «Яшил дунё учун бирдамликда» (In Solidarity for a Green World) шиори остида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциясининг 29-сессияси (CОP29) ўз ишини бошлайди.

CОP29 доирасида Ўзбекистон ҳукумати ҳар бир тонг ғамхўрлик ва илиқлик билан бошланадиган ҳар бир хонадоннинг юраги бўлган анъанавий ўзбек ҳовлисига асосланган меъморий концепцияси асосидаги Миллий павильонни тақдим этади. Яшиллик ва узумзорлар билан безатилган бу оилавий ҳаёт маркази инсон ва табиатнинг уйғун яшашини англатади.

Павильон Ўзбекистоннинг барқарор, анъанавий материаллари ва вақт синовидан ўтган, мамлакат иқлимига мос қадимий усуллардан фойдаланган ҳолда қурилган. Унда ўзига хос сувоқ, айвон ва тапчан каби анъанавий элементлар акс этган. Ҳовлидаги бу учта элемент қулай ва экологик тоза макон яратиш учун бирликда ишлайди. Сувоқ ҳароратни барқарорлаштиради ва уйга эстетик иссиқлик қўшади, айвон мулоқот учун салқин ва очиқ жой яратади, тапчан эса оилавий дам олиш марказига айланади. Улар биргаликда табиатга ғамхўрлик қилиш, оилавий анъаналар ва ўзбек хонадонидаги фаровонлик каби маданий қадриятларни ўзида мужассам этган.

Ўзбекистон Республикасининг «Ичкарида барқарорлик» павильонида мамлакатнинг ўзига хос маданияти, тарихи ва табиати билан шаклланган анъанавий қадриятлар ва ёндашувлар ҳақида сўз боради.

Киритилди: 21:40 10.11.2024. Ўқилди: 1068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!