Ҳормуз бўғози яқинида Греция юк кемасига ҳужум қилинди.
Греция ташқи ишлар вазири Гиоргос Герапетритис бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда Либерия байроғи остида ҳаракатланаётган Грецияга тегишли кема бўғоздан чиқиб кетишга уринаётган эди.
Герапетритис вазиятни ўта хавотирли деб атади ва расмийлар барча Греция кема эгаларига огоҳлантириш бериб, уларни иложи бўлса, ўта эҳтиёткор бўлишга ва Ҳормуз бўғозидан ўтмасликка чақирганини айтди.