Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳокон Фидан Россияга боради

Ҳокон Фидан Россияга боради

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳокон Фидан 26-27 май кунлари расмий ташриф билан Россияга боради. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Фиданнинг Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиши кутилмоқда.

Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, Украинадаги вазият, Қора денгиз хавфсизлиги ва Суриядаги жараёнлар ҳам кун тартибидан ўрин олиши мумкин.

Фиданнинг Москвага ташрифи икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 12:10 25.05.2025. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!