Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳизбуллоҳнинг қўмондонлик занжирида фақат битта қўмондон қолди — ЦАХАЛ

Ҳизбуллоҳнинг қўмондонлик занжирида фақат битта қўмондон қолди — ЦАХАЛ

Исроил армияси Ливан жанубидаги Ҳизбуллоҳ ракета бўлинмаси қўмондони Муҳаммад Али Исмоилни, унинг ўринбосарини, Исроил ва АҚШда террорчи деб топилган гуруҳнинг бошқа аъзоларини ўлдирганини эълон қилган. Бу ҳақида «Радио Свобода» хабар берди.

Маълум қилинишича, Муҳаммад Али Исмоил ўз секторидан Исроилга ракеталарни учириш учун жавобгар. У ва унинг ўринбосари Ҳусейн Аҳмед Исмоил билан бирга Исроил ҳарбийлари Ҳизбуллоҳнинг бошқа юқори мартабали аъзоларини ҳам ўлдирган.
Сўнгги ҳафталарда шунга ўхшаш зарба натижасида Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳизбуллоҳнинг бир нечта қўмондонлари йўқ қилинган.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўқ отиш натижасида камида 6 киши ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ киши яраланган. Шу билан бирга, Исроилнинг Шимолий ҳудудларида ҳаво сигналлари эшитилаётганини билдирмоқда. Кеча Ливаннинг Исроилга 60 дан ортиқ ракета учиргани айтилмоқда. Уларнинг бир қисми уриб туширилган. Озодлик радиоси битта зарба оқибатлари видеосини геожойлашувини аниқлаб, ўқ отилиши натижасида Сафатдаги хусусий уй зарар кўрган деб топган.

26 сентябрь, пайшанба куни АҚШ, бошқа Ж7 давлатлари ва яқин Шарқнинг етакчи давлатлари Исроил-Ливан чегарасида зудлик билан сулҳ тузишга ва музокаралар олиб боришга чақирган.

Кейинчалик Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху БМТ бош Ассамблеяси сессиясида Ҳизбуллоҳ Исроилни ўққа тутишда давом этар экан, мамлакат ушбу гуруҳга қарши қуролли курашдан бошқа чораси йўқлигини айтган. Ҳизбуллоҳ раҳбари Ҳасан Насралла ҳам Исроил билан тинчлик ўрнатиш имкониятини кўрмаслигини таъкидлаган. Эроннинг Ливандаги элчиси Исроил армиясининг зарбаларини кучлар мувозанатини ўзгартириши мумкин бўлган «хавфли эскалация» деб атаган.

Киритилди: 14:25 28.09.2024. Ўқилди: 1873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!