Ҳизбуллоҳ шиа гуруҳи пейжерларни портлатиш чоғида саккиз нафар жангари ва қўмондонлари ҳалок бўлганини тан олди. Бу ҳақда тузилма баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳизбуллоҳ аъзолари орасида яраланганлар сони ҳақида маълумот берилмаган.
Ливанда пейжерларнинг портлаши 17 сентябрь куни кечқурун содир бўлган. Портлашлар натижасида камида 4 минг киши жароҳатланган, улардан 11 нафари , жумладан, 8 ёшли бола ва Ҳизбуллоҳ етакчиларидан бирининг ўғли ҳалок бўлган .