Исроил Мудофаа Кучлари "Ҳизбуллоҳ" томонидан Ливан жанубида Исроил кучлари фаолият юритаётган ҳудудларга отилган кўп сонли ракеталарни ушлаганини хабар қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби баёнот берди.
Исроил армияси протоколга мувофиқ ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилмаганлигини таъкидлади.
Шунингдек, бир нечта ҳодисаларда "Ҳизбуллоҳ" жангарилари Ливан жанубидаги Исроил кучларига танкга қарши ракета ва миномёт снарядларини отгани ҳақида хабар берилган. Исроил армияси матбуот котиби маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ.
Бундан ташқари, кун давомида тўртта алоҳида ҳодиса қайд этилди, уларда кучлар транспорт воситаларида яқинлашиб келаётган ва бевосита таҳдид солаётган гуруҳларни аниқладилар.