Бугун 5 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳизбуллоҳ қуролларини топширмайди ва АҚШ режаларига қаршилик кўрсатади

Ҳизбуллоҳ қуролларини топширмайди ва АҚШ режаларига қаршилик кўрсатади

Ливаннинг собиқ вазири Аднан Ҳусайнга кўра, Ҳизбуллоҳ ҳаракати Америка ва Исроил босимларига қарамай ўз қуролларидан воз кечмайди ва ғарбнинг сиёсий босимларига қарши туришда давом этади.

Бу ҳақда у Mehr News Agency мухбирига берган интервьюсида маълум қилган. У суҳбат чоғида Америка вакили Том Баракнинг Ливанга қилган учинчи ташрифи, минтақага нисбатан Исроилнинг тажовузкор сиёсати ҳамда АҚШнинг янглиш воситачилик уринишлари ҳақида фикр билдирди.

Аднан Ҳусайн таъкидлашича, Баракнинг сўнгги ташрифи чоғида у Ливан президенти Жозеф Аундан кутган жавобини олмагани учун норозилик билдирган. Унга кўра, бу норозилик Вашингтоннинг Ливанга нисбатан босимни кучайтиришига ишорадир.

«Америка ғояларига розилик билдирилмаса, босимлар ортиб боради. Бу эса Исроилга Ливанда ўз ҳаракатларини эркин амалга ошириш имконини беради», — деди Ҳусайн.

Собиқ вазирнинг сўзларига кўра, Америка ҳеч қачон Исроилга босим ўтказмаган ва ҳозир ҳам шундай сиёсат юритмоқда. Унинг фикрича, Ғазодаги вазият — бунинг яққол исботи.

«ҲАМАС бир неча тинчлик ташаббуслари билдирди, аммо Исроил барчасини рад этди. АҚШ эса доимо Исроилни ҳимоя қилмоқда», — дея қўшимча қилди у.

Ҳусайн, шунингдек, АҚШнинг Ливанга нисбатан таклиф қилган ташаббуслари ҳақида гапириб, Ҳизбуллоҳ бу таклифларни рад этганини маълум қилди.

«Улар БМТнинг 1701-резолюциясида белгиланган мажбуриятларни бузмоқда, аммо Ҳизбуллоҳдан қуролларини топширишни талаб қилмоқда. Буни ҳеч ким қабул қила олмайди», — деди у.

Унинг фикрича, Ливаннинг ички сиёсий муаммоларидан асосий хавф — АҚШнинг мамлакатда ихтилофларни қўзғашга уринишидир. Ҳусайн Ливан халқи ва раҳбарларини миллий бирликни сақлашга чақиради.

«Миллий бирлик — ҳар қандай қуролдан кучлироқ. Агар шу бирлик таъминланса, Ливан Исроил тажовузига қарши самарали стратегиялар амалга ошира олади», — дея сўзини якунлади у.

Киритилди: 19:43 02.08.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!