Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати жангчилари Ливан ҳаво ҳудудига бостириб кирган Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларига ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари билан ўқ узди.
Бу ҳақда шиаларнинг қаршилик кўрсатиш ҳаракати баёнотида айтилади.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари пайшанбага ўтар кечаси Ливан жанубидаги ҳаво ҳудудида душманнинг жанговар самолётларига ракета учирди», — дейилади хабарда.