Агентлик суҳбатдошларидан икки нафари Насруллоҳнинг танасида очиқ жароҳатлар йўқлигини маълум қилди.
"Афтидан, Ҳизбуллоҳ раҳбарининг ўлимига портлаш тўлқини оқибатида юзага келган тўмтоқ жароҳатлар сабаб бўлган", дея хабар беради Reuters .
Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ жума куни Исроил армиясининг Ливан пойтахти Байрутга берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлган эди. Бугун ЦАХАЛ Ҳизбуллоҳнинг яна бир қўмондони Набил Каук ўлдирилганини эълон қилди.