Ҳиндистоннинг етти штатида кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчкилар оқибатида 44 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда NDTV..
Мамлакатнинг шимоли-шарқида 29-майдан бери ёғингарчилик давом этмоқда. Табиий офатларни бошқариш органлари маълумотларига кўра, сувга чўкиш ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар қайд этилган.
Сўнгги 10 кун ичида Ҳиндистонда 552 та кўчки содир бўлди. Ёмғир туфайли 152 та уй қулаган ёки вайрон бўлган. 300 дан ортиқ оила ер кўчкиси ёки уйларига шикаст етганлиги сабабли бошқа жойга кўчирилган ва табиий офат туфайли эвакуация қилинмоқда.