Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистоннинг 74 ёшли вице-президенти соғлигини ўйлаб истеъфога чиқди

Ҳиндистоннинг 74 ёшли вице-президенти соғлигини ўйлаб истеъфога чиқди

Ҳиндистон вице-президенти Джагдип Дханкхар истеъфога чиқди.

У ўз матбуот хизмати орқали тегишли баёнот билан чиқди.

"Соғлигимга эътибор қаратиш ва шифокорлар маслаҳатига амал қилиш учун мен Ҳиндистон вице-президенти лавозимидан истеъфога чиқаман", деди Дханкҳар Президент, Бош вазир, Парламент ва Вазирлар Маҳкамасига биргаликдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб.

Эслатиб ўтамиз, Дханкҳар август ойида 74 ёшга тўлади. У 2022 йил августида вице-президент лавозимини эгаллаган. Сиёсатчи яқинда Деҳлидаги Бутун Ҳиндистон тиббиёт фанлари институтида ангиопластика операциясидан ўтган.

Ҳиндистон вице-президенти парламентнинг ҳар икки палатаси вакилларидан иборат Сайловчилар коллегияси аъзолари томонидан билвосита яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Ваколат муддати - беш йил.

Киритилди: 07:30 22.07.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!