Ҳиндистонлик миллионер Ратан Тата ўзининг севимли ити, сарой хизматчиси ва ошпазига 100 миллион доллардан ортиқ бойликни васият қилди.
Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Тата 86 ёшида Мумбайда вафот этди. Икки ҳафта ўтгач, у бойлигининг катта қисмини севимли немис овчарка итига, шунингдек, сарой хизматчиси ҳамда ошпазига васият қилгани маълум бўлди. Тато мулкнинг фақат бир қисмини ака-ука ва опа-сингилларига қолдирган.