Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш штатидаги Биласпур туманида 30 йўловчини олиб кетаётган хусусий автобусни босиб кетган кучли кўчки оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда India Today нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, кўчки Баллу кўприги яқинида содир бўлиб, Маротандан Калаулга кетаётган автобусни бутунлай кўмиб ташлаган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва Бош вазирнинг ёрдам жамғармасидан товон пули тўланишини эълон қилди.