Ҳиндистон разведка идоралари Ханукка байрами вақтида яҳудий нишонларига қарши эҳтимолий терактлар сабабли кучайтирилган огоҳлантириш ҳолатини эълон қилди.
Бу ҳақда Ҳиндистон манбаларига таяниб, The Times of Israel нашри хабар берди.
Ҳиндистон разведкаси маълумотларига кўра, террорчи гуруҳлар Деҳли, Бангалор ва Мумбайда ҳужумлар уюштиришни режалаштирган.
"Манбаларнинг таъкидлашича, таҳдидлар ўта жиддий ҳисобланиб, бир қатор жойларда хавфсизлик чоралари сезиларли даражада оширилган”, — дея таъкидлайди газета.
Сиднейдаги ҳужумда 16 киши, жумладан отишмада гумон қилинганлардан бири ҳалок бўлди. Яна 38 нафар ярадор шифохонага ётқизилган, улардан етти нафарининг аҳволи оғир. Австралия полицияси ҳужумни амалга оширганлардан бири ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилмоқда.