Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон заводидаги портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон заводидаги портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Портлаш Нагпур шаҳридаги портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган заводда содир бўлди.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган заводида содир бўлган портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлди ва 18 киши жароҳат олди.

Махараштра бош вазири Девендра Фаднавис бу ҳақда 1 март, якшанба куни Американинг Х компаниясининг ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, портлаш Нагпур шаҳридаги портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган заводида содир бўлган.

Шунингдек, вазир қутқарув ишлари давом этаётганини ва воқеа юзасидан батафсил тергов бошланганини таъкидлади.

Портлаш сабаби ҳали маълум қилинмаган, деб хабар берди oz.inform.kz.

Киритилди: 23:41 02.03.2026. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!