Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон ва Россия қурол-яроғни биргаликда ишлаб чиқарадими?

Ҳиндистон ва Россия қурол-яроғни биргаликда ишлаб чиқарадими?

Reuters хабар беришича, Ҳиндистон Россия билан мудофаа соҳасидаги муносабатларини қайта шакллантирмоқда. Бу жараён доирасида Деҳли тайёр қуролларни сотиб олишни қисман камайтириб, уларнинг қўшма ишланмалар ва қўшма ишлаб чиқаришга ўтишни кўзламоқда.

Нашр таъкидлашича, бундай стратегия премьер-министр Нарендра Модининг ғарб мудофаа компаниялари иштирокида мамлакатни йирик ишлаб чиқариш марказига айлантириш режаларига зарба бериши мумкин. Бироқ Дональд Трампнинг кескин ташқи сиёсати Модини Кремл билан яқинлашишга ундаган.

29–30 октябрь кунлари Украинадаги уруш бошланганидан бери биринчи марта Ҳиндистон мудофаа саноати делегацияси Россияга ташриф буюрди. Reuters билан суҳбатлашган уч манбага кўра, делегация таркибида бир қатор етакчи қурол ишлаб чиқарувчилар бўлган.

Учрашувларда хусусий ва давлат мудофаа компаниялари ва ҳарбий дронлар ҳамда сунъий интеллект технологиялари билан шуғулланувчи стартаплар иштирок этган.

Музокараларнинг асосий мақсади

Томонлар қўшма корхоналар яратиш масаласини муҳокама қилган. Жумладан:

  • МиГ-29 учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш,

  • Россиянинг ПВО тизимлари учун компонентлар,

  • Россиянинг таклифи — Ҳиндистонда ҳарбий техника учун ишлаб чиқариш қувватлари яратиш ва келгусида бу маҳсулотларни Россияга ҳам экспорт қилиш имкони.

Шундан сўнг Владимир Путиннинг Ҳиндистонга сафари давомида томонлар ҳамкорликни “илғор мудофаа технологиялари ва мудофаа тизимларининг қўшма ишланмалари ва ишлаб чиқарилишини кенгайтириш”га қаратилганини маълум қилди. Бу Ҳиндистоннинг ҳарбий соҳада ўзини ўзи таъминлаш даражасини оширишга хизмат қилиши керак.

Москвадаги музокараларда қуйидагилар иштирок этган:

  • Bharat Forge (Kalyani Group таркибида) топ-менежери — у танклар, самолётлар ва вертолётлар учун қисмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилган.

  • Adani Defence and Aerospace раҳбари Ашийш Раджванши.

  • Ҳиндистон қурол ишлаб чиқарувчилари жамияти раҳбарларидан бири.

Бироқ Adani Group вакили компания раҳбарлари учрашувларда қатнашгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги (учрашувларда ҳарбий ишлаб чиқариш учун масъул Санжив Кумар иштирок этгани айтилган) Reutersнинг изоҳ сўровларига жавоб бермади.

Ҳиндистон мудофаа компаниялари Россия билан янги битимларга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда — чунки иккиламчи санкциялар хавфи бор. Reuters таъкидлашича, Москва билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ғарб компаниялари билан лойиҳаларни секинлаштириши мумкин.

Стокгольм тинчлик тадқиқот институти маълумотларига кўра:

  • 2009–2013 йилларда Ҳиндистон қурол-яроғ импортининг 76% Россия ҳиссасига тўғри келган.

  • 2019–2023 йилларда бу кўрсаткич "36%"гача тушган.

Киритилди: 15:39 11.12.2025. Ўқилди: 1430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!