Ҳиндистон ва Покистон қўшинлари Жамму ва Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб ўқ уздилар.
Бу ҳақда Ҳиндистоннинг PTI агентлиги армиядаги манбага таяниб хабар берди.
"Назорат чизиғи бўйлаб Покистон ташаббуси билан баъзи жойларда ўқ отишма содир бўлди”, — деди манба. "Ўқ отишга самарали жавоб қайтарилди", деб қўшимча қилди у.
Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Покистон армиясининг ўққа тутилиши 26 нафар тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган Паҳалгам теракти юзасидан томонлар ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда содир бўлди, дея хабар беради агентлик.
Теракт ортидан минтақада ҳам аксилтеррор амалиётлари олиб борилмоқда. Ҳиндистон хавфсизлик кучларига кўра, кеча тунда террорчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишма содир бўлган.