Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистон Трамп маъмурияти даврида АҚШ билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш истагини билдирди

Ҳиндистон Трамп маъмурияти даврида АҚШ билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш истагини билдирди

Ҳиндистон АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бошқаруви бошланиши билан Вашингтон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга умид қилмоқда.

Бу ҳақда Ҳиндистон савдо вазири Пиюш Гоял маълум қилди.

"Биз АҚШнинг янги маъмурияти билан жуда чуқур ва муҳим ҳамкорликни кутмоқдамиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Ғарб ОАВ.

У Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг АҚШ президентлари Барак Обама, Дональд Трамп ва Жо Байден маъмуриятлари билан ҳамкорликда олиб борган фаолияти давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасида эришилган муваффақиятларни эслади.

2023-24 йилларда Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги савдо ҳажми 118 миллиард доллардан ошди, Ҳиндистоннинг савдо баланси 32 миллиард долларни ташкил этди.

Бироқ, The Economic Times эслатишича, Трамп Ҳиндистонни савдо сиёсати учун бир неча бор танқид қилган ва мамлакатни Америка товарларига юқори божлар учун “божлар маликаси” деб атаган. Ўтган декабрь ойида Трамп Ҳиндистондан келадиган товарларга жавоб божлари жорий этишга ваъда берган эди.

Киритилди: 17:30 03.01.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!