Ҳиндистон шимолидаги Химачал Прадеш штатида икки ой ичида сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 240 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат табиий офатларга қарши кураш бошқармаси хабар бермоқда.
"Мусон ёмғирлари оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони 240 нафарга етди, жумладан, кўчки, тошқин ва кучли ёмғир каби ёмғир билан боғлиқ ҳодисаларда 125 киши, йўл-транспорт ҳодисаларида эса 115 киши ҳалок бўлди”, — дейилади департаментда.
Иккита миллий автомагистраль тўсиб қўйилиб, тоғли ҳудудлар билан муҳим алоқани бузмоқда. Вилоятда электр ва сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Штат бўйлаб кўчки кузатуви бўйича кўплаб стансиялар ҳозирда ишламаяпти, бу эса давом этаётган муссон мавсумида ўз вақтида огоҳлантириш ва офатларга тайёргарлик кўриш борасида хавотир уйғотмоқда.
Ҳимачал-Прадешда муссон мавсуми июнь ойининг охиридан сентябргача давом этади, бу вақтда йиллик ёғингарчиликнинг кўп қисми тушади.