Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги 2,38 триллион рупий (25 миллиард доллар) қийматидаги қурол-яроғ хариди, жумладан, Россиянинг қўшимча ракета мажмуаларини сотиб олиш бўйича келишувни эълон қилди.
Агентликнинг аноним ва ишончли манбаларига таяниб хабар беришича, Мудофаа вазири Ражнатх Сингх бошчилигидаги Мудофаа харидлари кенгаши Россияда ишлаб чиқарилган бешта зенит-ракета мажмуасини (ЗРМ) тахминан 6,1 миллиард долларга сотиб олишга рухсат берган.
Ҳозирда Ҳиндистон ихтиёрида аллақачон учта шундай мажмуа мавжуд бўлиб, улардан 2025 йил май ойида Покистон билан юз берган тўрт кунлик можаро давомида фойдаланилган. Яна иккита мажмуа яқин ойлар ичида етказиб берилиши кутилмоқда. Россия ҳамон Ҳиндистон учун ҳарбий техника етказиб берувчи энг йирик давлат бўлиб қолмоқда.
Стокголм халқаро тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш институтининг (SIPRI) 2025 йилги ҳисоботига кўра, барча қурол-яроғ харидларининг учдан бир қисмидан кўпроғи айнан Россия ҳиссасига тўғри келади.