Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон фуқаролари мамлакатни уч кун ичида тарк этиши кераклигини талаб қилди, деб хабар бермоқда NDTV.
Қайд этилишича, Ҳиндистон томонидан Покистон фуқароларига берилган амалдаги визаларнинг аксарияти 27 апрел санасидан бошлаб бекор қилинади, тиббий визалар эса 29 апрелдан ўз кучини йўқотади.
"Ҳозир Ҳиндистонда бўлган барча Покистон фуқаролари киритилган ўзгартиришларга биноан мамлакатни тарк этиши шарт. Ҳиндистон фуқароларига Покистонга сафар қилишдан қатъий тарзда тийилиш тавсия этилади. Покистонда бўлиб турган ҳиндистонликлардан эса ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз", дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
22 апрел куни қуролланган шахслар Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилган, натижада 28 киши ҳалок бўлган эди. Ҳиндистон Кашмирдаги ҳужум учун жавобгар шахсларни жазолашга ваъда берди. Ҳужумдан сўнг Ҳиндистон Покистон билан асосий чегара ўтиш пунктини ёпди.