Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари АҚШ тарифлари босими остида Россия нефтидан воз кечди

Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари АҚШ тарифлари босими остида Россия нефтидан воз кечди

Ҳиндистоннинг давлат нефтни қайта ишлаш заводлари Россия нефтини сотиб олишдан вақтинча бош тортмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги харид режалари билан таниш манбаларга таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, бу қарор Вашингтоннинг жорий ҳафтада Ҳиндистондан импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик божлар жорий қилган босими ортиб бораётгани фонида қабул қилинган.

Indian Oil Corp., Bharat Petroleum Corp. ва Hindustan Petroleum Corp. компаниялари ҳукуматдан тушунтиришни кутиб, Россия нефтини спот харид қилишнинг навбатдаги босқичини ўтказиб юбориш ниятида. Манбаларнинг таъкидлашича, компаниялар Қўшма Штатлар билан иқтисодий алоқалар учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатлардан хавотирда.

Киритилди: 07:45 08.08.2025. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!