Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистон коинотга одамсимон робот юборишни режалаштирмоқда

Ҳиндистон коинотга одамсимон робот юборишни режалаштирмоқда

Ҳиндистон декабрь ойида коинотга гуманоид роботни юборишни режалаштирмоқда, миссия Ҳиндистоннинг биринчи бошқариладиган космик миссияси "Гаганьян"да тайёргарликнинг янги босқичи бўлади.

Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) раҳбари В Р Нараянан маълум қилди.

"Декабр ойида одамсимон робот билан миссия бўлиб ўтади" - деди у.

Вьоммитра (санскрит тилида Vyoma — фазо, Mitra — дўст) номли аёл қиёфасига эга инсонсимон робот капсулада автоном парвозни амалга ошириш учун махсус ишлаб чиқилган. Тахминларга кўра, робот космик шароитда кеманинг барча асосий тизимлари – ҳаётни таъминлаш тизимларидан тортиб парвозларни бошқариш тизимларигача ишлашини текширади.

"Агар миссия муваффақиятли якунланса, келаси йили биз яна иккита учувчисиз миссияни амалга оширамиз. Ва барча синовлар якунлангач, бош вазир Нарендра Моди эълон қилган асосий бошқариладиган Гаганьян миссияси 2027 йилнинг март ойида ишга туширилади", - деди ISRO раҳбари.

2018 йил август ойида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди биринчи марта ўз мамлакати орбитага ўзининг биринчи миллий космик экипажини юборишини расман эълон қилган эди. Унинг тўрт нафар аъзоси аллақачон Россиянинг "Юлдузли шаҳар"да малака оширган ва ҳозир Ҳиндистонда ўқишни давом эттирмоқда. Лойиҳанинг номи Гаганьян (санскритча "гагана" – осмон сўзидан) "самовий кема" деган маънони англатади.

Киритилди: 08:30 29.07.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!