Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Панжоб штатидаги ҳарбий базага уюштирилган қуролли ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлди.
Ҳиндистон армияси вакилининг сўзларига кўра, Батинда вилоятидаги ҳарбий базага ҳужум маҳаллий вақт билан соат 04:35да содир бўлган.
Унга кўра, база атрофи ўраб олинган, қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Батинда полициясининг юқори мартабали зобити Гулнит Сингх Хурана NDTV телеканалига берган интервьюсида воқеа “шахсий адоват” туфайли содир бўлганини ва террорчилик ҳужуми эмаслигини айтди.