Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон фирмаси Россияга портловчи моддалар, Хитой эса дронлар учун двигателлар етказиб бермоқда

Ҳиндистон фирмаси Россияга портловчи моддалар, Хитой эса дронлар учун двигателлар етказиб бермоқда

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентликнинг божхона маълумотларига таяниб ёзишича, Ҳиндистон компанияларидан бири Россияга 1,4 миллион долларлик октоген (портловчи модда) етказиб берган. Юкни Россиянинг “Промсинтез” компанияси қабул қилган. Аввалроқ Украина Қуролли кучлари ушбу корхонага дронлар орқали ҳужум қилган, Киев бу компанияни “ҳарбий корхона” деб атаган эди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги экспорт назорат остида амалга оширилишини ва мамлакат ядро ва қурол тарқатмаслик бўйича халқаро мажбуриятларига амал қилаётганини билдирган. АҚШ Давлат департаменти Reuters'га берган изоҳида Ҳиндистон компанияларига ҳарбий етказиб бериш фаолияти санкциялар хавфини туғдиришини бир неча бор билдирганини таъкидлаган, аммо айнан октоген масаласига изоҳ бермаган.

Reuters'нинг яна бир суриштирувида аниқланишича, Россия Хитойдан “Гарпия-А1” камикадзе дронлари учун двигателларни олиб келишда давом этмоқда. Улар Хитойдан “саноат совитиш қурилмалари” деб кўрсатилган сохта ёрлиқлар остида, муқобил фирмалар орқали яширинча етказиб берилмоқда.

Ушбу дронларни Ижевскдаги “Купол” электромеханик заводи ишлаб чиқармоқда — бу корхона “Алмаз-Антей” давлат коныерни таркибига киради. 2025 йилда “Купол” Россия Мудофаа вазирлигига тахминан 6000 дона зарба берувчи дрон топшириши керак.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган ҳамда икки мақсадли маҳсулотлар экспорти назорат қилинаётганини таъкидлаган.

Киритилди: 20:57 24.07.2025. Ўқилди: 888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!