Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистон Ахборот ва телерадиоэшиттириш вазирлиги Telegram’га муаллифлик ҳуқуқи бузилиши муносабати билан расмий огоҳлантириш юборди

Ҳиндистон Ахборот ва телерадиоэшиттириш вазирлиги Telegram’га муаллифлик ҳуқуқи бузилиши муносабати билан расмий огоҳлантириш юборди



Вазирлик платформадан ноқонуний филмлар ва стриминг сервисдаги контентларнинг тарқалишига қарши зудлик билан чоралар кўришни ҳамда 15 кун ичида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этишни талаб қилди.

Огоҳлантириш хатида вазирлик Telegram’га "платформа воситачи сифатида ахборот технологиялари соҳасидаги қонун ва қоидаларга мувофиқ лозим даражадаги эҳтиёткорликни намоён этиши шарт" эканини эслатиб ўтди.

Ҳукуматнинг бу янги талаби бир қатор онлайн-кинотеатрлар, стриминг сервислари ва муаллифлик ҳуқуқи эгаларидан келиб тушган шикоятлардан сўнг юзага келди.

Улар Telegram’да муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган филмлар ва веб-сериалларнинг оммавий равишда ноқонуний тарқатилаётганидан норозилик билдиришган. Вазирлик текширув давомида ноқонуний контент тарқатишда гумон қилинган 3 142 та Telegram-канални аниқлади.

Киритилди: 17:33 04.07.2026. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!