Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистон АҚШ ва Евроиттифоқнинг Россия нефти импорти бўйича танқидини асоссиз деб атади

Ҳиндистон АҚШ ва Евроиттифоқнинг Россия нефти импорти бўйича танқидини асоссиз деб атади

"Нью-Деҳлини Россиядан энергия ресурсларини харид қилаётгани учун танқид қилаётган АҚШ ва Европа Иттифоқи ўзлари ҳали-ҳануз Москва билан савдо қилишда давом этмоқда. Бизнинг ҳолатимиздан фарқли ўлароқ, уларнинг бундай савдоси ҳатто ҳаётий муҳим миллий зарурат ҳам эмас", дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Баёнотда, шунингдек, АҚШ ва Евроиттифоқнинг Россия билан савдо айланмаси Россия-Ҳиндистон савдосидан анча юқорилиги таъкидланган.

"Шу боис Ҳиндистонга қарши билдирилган танқидлар асоссиз ва ноўрин. Ҳар қандай йирик иқтисодиёт сингари, Ҳиндистон ҳам ўз миллий манфаатлари ва иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун зарур барча чораларни кўради," дейилади Ҳиндистон ТИВ баёнотида.

Аввалроқ Оқ уй Ҳиндистонни Россиядан нефт импорт қилиш орқали амалда Москванинг Украинадаги урушини молиялаштираётганликда айблаган эди.

4 август куни президент Доналд Трамп Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олаётгани учун унга нисбатан бож ставкаларини "кескин ошириш"га ваъда берди. Ҳозирда Қўшма Штатларнинг Ҳиндистонга нисбатан амал қилаётган бож ставкалари 25 фоизни ташкил этади.

Киритилди: 13:46 05.08.2025. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!