Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон 2 млрд долларга Россия атом сувости кемасини ижарага олади

Ҳиндистон 2 млрд долларга Россия атом сувости кемасини ижарага олади

Ҳиндистон 2 млрд долларга Россия атом сувости кемасини ижарага олади — Bloomberg.

Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳиндистонга ташрифи арафасида ҳиндистонлик расмийлар Россиядан атом сувости кемасини ижарага олиш бўйича бир неча йиллардан бери давом этаётган музокараларни ниҳоясига етказди, дея хабар бермоқда агентлик манбаларига таяниб.

"Ҳиндистон кемани 10 йилга 2 миллиард доллар эвазига ижарага олиш бўйича келишувга эришган. Нарх шартнома амал қиладиган муддат давомида техник хизмат кўрсатишни ҳам ўз ичига олади. Кема ядро ракеталарини ташишга қодир, бироқ шартномага кўра, ундан урушда фойдаланиш мумкин эмас", дея ёзмоқда Bloomberg.

Ҳиндистонга атом сувости кемасини ўз денгизчилари учун тайёргарлик кўриш ва ўз флотининг кемалари билан операцияларни ташкил қилишни ўрганиш учун зарур. Мамлакатда ҳозирда иккита атом сувости кемаси бор, бироқ Россиядан олинадиган кема улардан каттароқ бўлади.

Киритилди: 19:20 04.12.2025. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!