Қозоғистон Президенти Al Jazeera телеканалига берган интервюсида 2029 йилда ҳокимиятдан кетишини маълум қилди.
"Мен 2029 йилда истеъфога чиқишимни эълон қилганман. Чунки бу халқимнинг талаби. Мен қаттиқ ишонаманки, ҳар қандай давлатда, айниқса менинг давлатимда президент давлат раҳбаридир. У худонинг ердаги вакили эмас, халқнинг хизматчиси", — дея фикр билдирди Тўқаев.
Маълумот учун, Қозоғистоннинг амалдаги Конституциясига кўра, президент фақат бир маротаба, етти йиллик муддатга сайланиши мумкин. Қозоғистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2029 йилда ўтказилади.