Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Ҳайдовчи ички ишлар ходимларига бўйсинмай «ТУНГИ КАПАЛАК» қизларни олиб қочиб кетди”

"Ҳайдовчи ички ишлар ходимларига бўйсинмай «ТУНГИ КАПАЛАК» қизларни олиб қочиб кетди”

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Оқ Нексия ҳайдовчиси ички ишлар ходимларига бўйсинмай «ТУНГИ КАПАЛАК» қизларни олиб, қочиб кетди” сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеотасвир юзасидан расмий маълумот берилди.

Ушбу ҳолат бўйича видеотасвирлар жорий йилнинг 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси соат тахминан 02.00 да Яшнобод тумани Шаҳрисабз кўчасида тасвирга олинганлиги аниқланди.

Унга кўра, Яшнобод тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан хизматга жалб қилинган Патруль-пост хизмати ходимлари ўз хизмат йўналиши бўйича фаолият юритаётган вақтда, оқ рангли “Nexia” русумли автомобиль эгаси 27 ёшли Аброр Х. ички ишлар ходимлари томонидан тўхташ ишораси кўрсатилганига қарамасдан, ўз ҳаракатини давом эттирган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси  (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашина жарима майдончасига жойланди.

Тез орада ушбу ҳолат бўйича видеолавҳа орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин, дейди "iibb.uz".

Киритилди: 15:59 25.03.2020. Ўқилди: 5444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!