Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳашаротлар туфайли яроқсиз ҳолга келган уй эгаларига янги уй-жойлар ажратилади

A A A
Ҳашаротлар туфайли яроқсиз ҳолга келган уй эгаларига янги уй-жойлар ажратилади

Бундай уй-жой ҳақида ЯИДХП орқали онлайн шикоят қилиш мумкин.

Энди my.gov.uz порталида янги ишга туширилган хизматидан фойдаланиб, термитлар ёки бошқа ҳашаротлар туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолган уйни бошқасига алмаштириш мумкин. Бу ҳақда ЯИДХП матбуот хизмати хабар қилди.

Бу хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

my.gov.uz орқали "давлат хизматидан фойдаланиб, уйингизни бепул текширтиринг. Текширув натижасида уйингиз яшаш учун яроқсиз деб топилса, тегишли хулосани олинг"— дейилади хабарда.

Мазкур хизматдан нафақат уй эгалари, балки унда истиқомат қилувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Уй ҳақиқатан яшаш учун яроқсиз деб топилса, бу сизнинг давлат томонидан уй-жой билан таъминланишингиз учун асос ҳисобланади.

Киритилди: 14:31 04.12.2024. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!