Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳаррис: "Биз бу сайлов натижаларини қабул қилишимиз керак"

Ҳаррис: "Биз бу сайлов натижаларини қабул қилишимиз керак"

Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис АҚШдаги сайловда мағлуб бўлганидан кейин нутқ сўзлади.

Ҳаррис амалдаги президент Жо Байден, сайловолди гуруҳи ва унга овоз берганларга миннатдорчилик билдирди. Ҳарриснинг қўшимча қилишича, сайлов натижалари унинг кутганларини оқламаган.

"Биз бу сайлов натижаларини қабул қилишимиз керак. Бугун эрталаб мен Трамп билан гаплашдим ва уни ғалабаси билан табрикладим. Мен Трамп ва унинг жамоасига ҳокимиятни ўтказишда ёрдам беришимизни ва бу ўтишни тинч йўл билан амалга оширишимизни айтдим", — дея таъкидлади Ҳаррис.

"Мен сайловдаги мағлубиятни қабул қиламан, аммо бу кампанияга туртки бўлган курашдаги мағлубиятни қабул қилмайман", — дея қўшимча қилди АҚШнинг амалдаги вице-президенти.

Киритилди: 10:36 07.11.2024. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!