Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳарбий парадда 40 минг киши иштирок этди

Ҳарбий парадда 40 минг киши иштирок этди

Андижон вилоятида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Дастлаб вилоятфаолларидан таркиб топган иштирокчилар вилоят марказидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Ҳарбий парадда ҳар бир корхона ва ташкилот вакиллари фаол иштирок этдилар.

— Зиммамиздаги вазифани сидқидиллик билан адо этиш орқали Ватан ҳимоясига муносиб ҳисса қўшмоқдамиз, — дейди вилоят “Сувоқава” ДУК директорининг ўринбосари Бекзодбек Умаров. — Бугунги тадбирда Ватан ҳимоячиларига бўлган ифтихоримиз рамзи сифатида эгнимизга ҳарбий кийим кийган ҳолда парадда иштирок этдик.

Шаҳарнинг Амир Темур, Алишер Навоий ва З. М. Бобур шох кўчаларида ташкил этилган саҳнада ҳарбийларнинг жанговар чиқишлари намойиш этилди.

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов барчани байрам билан қутлар экан, вилоятда ҳарбийларга яратилган шароитлар ва келгуси режалар ҳақида гапириб берди.

14 Янврь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парад тадбирида жами 40 минг киши иштирок этди.

Manba: xs. uz

Киритилди: 21:17 14.01.2020. Ўқилди: 1883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!