Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳар йили қандай қон таҳлиллари топшириш керак?

Ҳар йили қандай қон таҳлиллари топшириш керак?

📌 Ушбу саволга Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Орифжон Арипов батафсил жавоб берди.

🔬 — Ҳар бир инсон ўз саломатлигини назорат қилиб бориши учун йил давомида бир нечта қон таҳлилларини топшириши керак. Профилактика мақсадида тавсия этиладиган асосий лаборатор қон текширувлари қуйидагилардан иборат:

🔢 Умумий қон таҳлили.

➡️ гемоглобин, лейкоцитлар, тромбоцитлар миқдори;
➡️ қон камлиги (анемия), яллиғланишлар, инфекция, иммун тизими ҳолатини кўрсатади.

🔢 Қон биохимияси таҳлили.

➡️ қанд миқдори (глюкоза) – диабет хавфи;
➡️ креатинин ва мочевина – буйрак фаолияти;
➡️ АЛТ, АСТ, билирубин – жигар ҳолати;
➡️ холестерин ва триглицеридлар – юрак-қон томир хавфлари;
➡️ умумий оқсил, альбумин – умумий соғлик ҳолатини текширади.

🔢 Қон липидлари профили (липидограмма):

➡️ умумий холестерин;
➡️ паст зичликдаги холестерин (ЛПНП);
➡️ юқори зичликдаги холестерин (ЛПВП);
➡️ триглицеридларни аниқлайди.

✅ Шунингдек:

🔢 Қонда темир ва ферритин таҳлили:

🌡Анемия ва темир етишмаслигини аниқлаш учун керак.

🔢 Қонда D витамини (25(OH)D) текшируви:

📎 Иммунитет, суяклар ва умумий тонус учун зарур.

🔢 Витамин B12:

🩺 Асаб тизими ва қон ясалиши учун муҳим.

🔢 Қонда ТТГ (тиреотроп гормон):

🔘Қалқонсимон без фаолиятини баҳолайди.

🔢Қўшимча таҳлиллар (зарурат бўлса):

➡️ гемоглобин A1c (HbA1c) – сўнгги 3 ойдаги қанд миқдори (диабет учун);
➡️ C-реактив оқсил (CRP) – яллиғланиш даражаси;
➡️ қон гуруҳи ва резус-фактор (бир марта топшириш кифоя)ни текширади.

‼️Унутманг: Қон таҳлилларини ўз вақтида топширмаслик соғлиқ учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Киритилди: 16:27 26.05.2025. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!