Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳар куни Telegramга 2 ярим миллион янги фойдаланувчи қўшилади — Павел Дуров

Ҳар куни Telegramга 2 ярим миллион янги фойдаланувчи қўшилади — Павел Дуров

Telegram яратувчиси Павел Дуров мессенжер ҳар куни 2,5 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчиларни жалб қилиши ҳақидаги статистикани эълон қилди. Бу ҳақда Hudud24.uz хабар берди.

“Ҳар куни Telegramда 2,5 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтади, жорий йил бошида эса ойлик фаол фойдаланувчиларнинг сони 800 миллиондан ошди”, — деб ёзди Дуров Телеграмдаги каналида.

Ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва тез ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун компания 270 миллион долларга яқин облигациялар чиқарди. Эмиссияда катта обрўга эга бўлган таниқли фондлар иштирок этди. Дуров янги облигацияларнинг чорак қисмини сотиб олди ва компания ўсишига ўн миллионлаб сармоя киритди. Бу унинг сўнгги 10 йил давомида Telegram учун сарфлаган юзлаб миллионларига қўшимча бўлди.

“Баъзилар бунинг ўрнига уй ёки самолёт сотиб олиш мумкин эди, деб ўйлашади. Лекин мен ҳеч нарсага эгалик қилмасдан (оз миқдорда Bitcoin вa Toncoinдан ташқари) ўз ишимга эътибор қаратишни афзал кўраман”, — дейди Павел Дуров.

Ўтган йили компания монетизация жараёнини муваффақиятли бошлади. Дуровнинг таъкидлашича, Telegram ҳали рентабеллик даражасига чиқмаган бўлсада (бу монетизациянинг иккинчи йилида кутилмоқда), у Twitter ва Snapchat каби рақобатчиларига қараганда мутлақ кўрсаткичларда рентабелликка яқинроқ.

Ўтган ёзда Telegram пуллик обуна — Telegram Премиумни жорий қилган эди. Йил охирига келиб Премиум обуначилари сони 1 миллиондан ошди, деди Дуров.

Бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб одамлар фойдаланувчилар манфаатларини биринчи ўринга қўядиган мустақил хабар алмашиш платформасини қидириб, Telegramни танлади. Мессенжер асосчиси учун бу шунчаки бизнес эмас, бу унинг ҳаётдаги олий мақсади – ўз миссиясига содиқ қолган ҳолда ушбу платформани ривожлантиришда давом этиш.

Киритилди: 14:55 19.07.2023. Ўқилди: 2075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!