Президентимиз ташаббуси билан МИСиС Фан ва технологиялар университети ва ОКМК ҳамкорлигида «GeoMetTex» илғор муҳандислик мактаби ташкил этилмоқда. Бу ҳақда комбинат ахборот хизмати маълум қилди.
Айни кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-саноат ҳамкорлигининг муҳим тадбири - "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V Халқаро саноат кўргазмаси давомида МИСиС Фан ва технологиялар университети ректори Алевтина Черникова ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов ўртасида мазкур мактаб фаолиятини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.