Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳаниянинг ўлдирилиши борасидаги дастлабки тергов натижалари эълон қилинди

A A A
Ҳаниянинг ўлдирилиши борасидаги дастлабки тергов натижалари эълон қилинди

Дастлабки тергов натижалари Теҳронда ракета зарбаси натижасида ўлдирилган Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг суиқасдида Исроил жавобгарлигини кўрсатмоқда, деб хабар беради Эроннинг Fars агентлиги.

Хабарга кўра, Ҳания Эрон пойтахтининг Зафароний маҳалласида жойлашган ўз қароргоҳининг тўртинчи қаватида бўлган, бино ракета билан урилган ва натижада том қисман қулаган.

«Ушбу ҳарбий ҳаракат Исроил режими томонидан амалга оширилган», — дея хабар беради Фарс.

Пайшанба куни The New York Times газетаси аноним манбаларга таяниб хабар беришича, Ҳания тахминан икки ой олдин ўз қароргоҳига ўрнатилган портловчи қурилма томонидан ўлдирилган бўлиши мумкин. Газетанинг манбаларига кўра, бомба масофадан туриб ишга туширилган.

Киритилди: 19:11 02.08.2024. Ўқилди: 2192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!