19 январь куни UFC 311 турнири ўтказилади.
Ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Богдан Гусков бразилиялик Жонни Уокерга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди.
Аммо Уокер жароҳат олди ва ушбу жанг ўтказилмайдиган бўлди.
Ҳозирча Гусковга бошқа рақиб берилиш ёки берилмаслиги ҳақида маълумотлар йўқ. Шуниси аниқки, Уокер жароҳат сабаб ушбу жангда иштирок эта олмаслигини маълум қилди.