Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

ҲАМАС яна саккиз нафар гаровни озод қилди. Исроил жавобан 110 фаластинлик маҳбусни қўйиб юборади

 ҲАМАС яна саккиз нафар гаровни озод қилди. Исроил жавобан 110 фаластинлик маҳбусни қўйиб юборади

Фаластиннинг ҲАМАС ҳарбий гуруҳи Ғазо сектори шимолида уч нафар исроиллик ва беш нафар таиландлик гаровни Қизил Хоч ходимларига топширди.


Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувга кўра, Арбел Ехуд беш кун олдин озод қилиниши керак эди. Лекин бу амалга ошмагани сабабли, Исроил фаластинликларга Ғазонинг жанубидан шимолига ўтиш йўлаги очишни рад этди. Бу фақат 27 январь куни, уч гаровнинг озод қилинишига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот келганидан сўнг амалга оширилди.

🔹 Исроил жавоб чораси сифатида 110 фаластинликни қўйиб юборади

32 нафари террорчилик фаолияти учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

48 нафари шу сабаб билан узоқ муддатли қамоқ жазосини ўташи керак эди.


Бу алмашинув Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар доирасида амалга оширилмоқда.

Киритилди: 00:38 31.01.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!