Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ҲАМАС Исроилга 4 нафар гаровдаги фуқаронинг жасадини топширди

ҲАМАС Исроилга 4 нафар гаровдаги фуқаронинг жасадини топширди

ҲАМАС тўрт нафар ҳалок бўлган гаровдаги шахсларнинг жасадларини Исроил Қизил Хоч ташкилотига топширди. Улар ака-ука – Ариэл ва Кфир Бибаслар, уларнинг онаси Шири ҳамда 83 ёшли Одед Лифшицлардир.

Қизил Хоч автомобиллари тобутларни Ғазо секторидаги ЦАХАЛ кучларига топширди.

The Times of Israel газетасининг ёзишича, Исроил жасадларни идентификация қилади ва бу жараён 48 соатгача чўзилиши мумкин.

Манбаларнинг ёзишича, ака-ука Бибасларнинг отаси 35 ёшли Ярден Бибас 1 феврал куни гаровдан озод қилинган.

Киритилди: 15:01 20.02.2025. Ўқилди: 1048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!