Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонликларнинг доллар харидидаги рекорди янгиланди

Ўзбекистонликларнинг доллар харидидаги рекорди янгиланди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистон фуқаролари томонидан хорижий валюта бўйича рекорд даражадаги операциялар амалга оширилган.

Хусусан, аҳолининг банклардан 1,1 миллиард АҚШ доллари харид қилгани қайд этилган. Бу кўрсаткич республика тарихида илк бор 1 миллиард долларлик харид чегарасидан ошди. Солиштириш учун, 2024 йил июнь ойида бу рақам 697 миллион долларни ташкил этган.

Бундан ташқари, аҳоли томонидан банкларга 1,7 миллиард доллардан ортиқ валюта сотилгани ҳам июнь ойининг энг юқори кўрсаткичларидан бири бўлди. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 1,3 миллиард долларни ташкил этган.

Умумий ҳисобда, 2025 йилнинг биринчи ярмида фуқаролар 9 миллиард доллардан ортиқ валюта сотган, 5,3 миллиард долларни эса сотиб олган. Бу ўтган йилги кўрсаткичлар (сотув – 7,1 млрд, харид – 4,5 млрд доллар)га нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатмоқда.

Киритилди: 20:48 06.08.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!