Президент Трамп буни ўзгартириши кераклигини таъкидламоқда, деди АҚШ вице-президенти.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
АҚШ вице-президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Ҳозир АҚШ уч етакчининг бир жойга тўпланиб, Украина можаросини тугатиш масаласини муҳокама қилишини режалаштирмоқда;
◾️ Вашингтон Россия–АҚШ саммитидан олдин Путин ва Зеленский ўртасидаги мулоқот самарали бўлмайди деган фикрда;
◾️ Путин ва Трамп ўртасидаги бўлажак музокаралар Америка дипломатияси учун муҳим ютуқдир;
◾️ Украина бўйича музокараларнинг муваффақиятига Трампнинг ишончи комил эмас, аммо президент Киев ва Москвага имкон бериш зарур деб ҳисоблайди;
◾️ АҚШ Украинадаги можарони фронтдаги ҳозирги тўқнашув чизиғини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга интилмоқда;
◾️ Вашингтон Украина ва Зеленский билан очиқ мулоқотни давом эттиради;
◾️ Қўшма Штатлар ҳар икки томонга маъқул бўладиган ечим топишга уринмоқда;
◾️ АҚШ Украинадаги урушни молиялаштиришни тугатмоқда ва бу можарони тинч йўл билан ҳал қилишни истайди;
◾️ Агар европаликлар ташаббусни ўз қўлларига олиб, Америка ишлаб чиқарувчиларидан қуроллар сотиб олишни исташса, АҚШ бунга қарши эмас, лекин Вашингтон бунга маблағ ажратмайди;
◾️ Президент Доналд Трамп Россия нефтини харид қилаётгани учун Хитойга қарши божлар жорий этишни ўйламоқда, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.