Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.
Исроил бош вазири ўз режасини Қуддусда хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида тақдим этди.
“Урушни якунлаш учун беш тамойил” деб номланган режа ҲАМАСни қуролсизлантириш, барча исроиллик гаровдагиларни озод қилиш, Ғазо секторини тўлиқ қуролсизлантириш ва минтақада ҳокимиятни “исроиллик бўлмаган тинч фуқаролик маъмурияти” қўлига топширишни назарда тутади, дея хабар бермоқда нашр.
Режага кўра, Бинямин Нетаняҳу раҳбарлигидаги Исроил ҳукумати Ғазода хавфсизлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
"Ғазо шаҳри устидан назоратни қўлга олиш урушни тугатишнинг энг яхши йўли ва буни тезроқ амалга оширишнинг энг мақбул усули. Бошлаган ишимизнинг охирига етиш ва ҲАМАСни бутунлай тор-мор этишдан бошқа иложимиз йўқ", — дея ўз режасига изоҳ берди Исроил ҳукумати раҳбари.
Шу билан бирга, Нетаняҳу Исроил Ғазо секторида “хавфсиз йўлаклар” ва янги ёрдам пунктларини очишга ваъда берди.
"Бизнинг мақсадимиз Ғазони босиб олиш эмас, балки уни озод қилишдир", — дея қўшимча қилди Нетаняҳу.