Ички ишлар вазири Али Ерликаянинг маълумот беришича, Туркиянинг шимоли—ғарбий қисми Баликесир провенсияси Синдирғи шаҳрида бугун 6,1 магнитудали зилзила қайд этилган, жабрланиш ҳолатлари кузатилмаган.
Турли шаҳарларда, жумладан, Истанбулда ҳам ер силкиниши сезилган.
Воқеа Тошкент вақти билан соат 21.53 да юз берган. Ҳозирча талофат даражаси ҳақида тўлиқ маълумотлар мавжуд эмас.