Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 2001 йил 11 сентабрда АҚШда содир этилган терактлар сценарийсини Исроилда такрорлашни режалаштирган.
Бу ҳақда Washington Post нашри Исроил ҳарбийлари қўлга олган ҳужжатларга таяниб ёзмоқда.
Қайд этилишича, Тель-Авивдаги 70 қаватли осмонўпар бино, шунингдек, учта осмонўпар бино, кинотеатр, савдо маркази ва темир йўл вокзалидан иборат Azrieli Center мажмуаси нишон сифатида кўрилган.
Таъкидланишича, ҳужум 2023 йил 7-октабрдаги ҳужумдан олдин ҳам тайёрланаётган эди.
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тўлиқ аниқлаш мумкин эмаслиги таъкидланган.