Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳамас Ғазони қайта қуришда Россиядан ёрдам сўради

Ҳамас Ғазони қайта қуришда Россиядан ёрдам сўради

Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати етакчилари Россия Ғазо секторида тартиб ўрнатишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда. Бу ҳақда ХАМАС етакчиси Сами Абу Зуҳрига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

"Умид қиламизки, Россия раҳбарияти Ғазони қайта қуриш жараёнида муҳим роль ўйнайди ва бу ҳудудни Ғарб томонлар ғамхўрлигида қолдирмайди", - дея таъкидлади ҳаракат вакили.

Сами Абу Зуҳрийнинг фикрича, Россия Ғазо ва умуман Фаластиндаги вазият билан боғлиқ ҳолда бу босқичда асосий рольга эга бўлади . Унинг қайд этишича, Россиянинг бу жараёнларга қўшилиши минтақада кучлар мувозанатини яратади. Абу Зуҳрий ХАМАС Россиянинг умумий ва айниқса уруш давридаги позициясини юқори баҳолайди, деган хулосага келди.

Киритилди: 02:51 20.01.2025. Ўқилди: 1870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!