"Қуролли қаршилик миллий ҳуқуқларимиз тўлиқ тикланмагунча ва биринчи навбатда, пойтахти Қуддус бўлган мустақил ва тўлақонли суверен Фаластин давлати ташкил этилмагунича тўхтамайди", дея ҲАМАСнинг баёнотидан иқтибос келтирди Al Arabiya телеканали.
ҲАМАС, шунингдек, Уиткоффнинг Ғазо секторидаги аҳолига инсонпарварлик ёрдами тарқатиш марказига ташрифини танқид қилиб, буни "жамоатчилик фикрини чалғитишга қаратилган олдиндан тайёрланган театр спектакли" деб атади. ҲАМАС АҚШни Ғазода ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларининг сектордан олиб чиқилиши, анклавдан қамални олиб ташлашда рол ўйнашга чақирди.
Аввалроқ, АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ҲАМАС қуролларини ташлашга тайёрлиги ҳақида айтган эди. Шу билан бирга, Уиткофф ҲАМАС билан гаровга олинганлар бўйича музокаралардаги муваффақият ҳақида хабар берадиган ҳеч нарса йўқлигини айтганди.