ҲАМАС бутун дунё одамларини Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва бирдамликни «кучайтиришга» ва Ғазодаги геноцидга чек қўйишга чақирди.
29 ноябрга белгиланган Фаластин халқи билан халқаро бирдамлик куни муносабати билан қилган баёнотида ҲАМАС ҳуқуқ гуруҳлари ва халқаро ҳамжамиятни Исроилга Ғазога қилаётган ҳалокатли ҳужуми ва тажовузини тўхтатиш учун босим ўтказишга чақирди.
Шунингдек, ишғол қилинган Ғарбий Соҳил, Шарқий Қуддус ва Исроилдаги фаластинликларни Исроил ишғолига қарши «ҳар қандай қаршилик кўрсатишни» кучайтиришга чақирди.